Тошкент шаҳар ҳокимлиги 24 август куни Юнусобод туманидаги 4- Иссиқлик марказида газ таъминоти вақтинча узилиши муносабати билан соат 9:00дан кун якунигача қуйидаги манзилларга иссиқ сув етказилиши тўхтатилишини маълум қилди.
Иссиқ сув таъминоти узиб қўйиладиган ҳудудлар рўйхати қуйидагича:
- Юнусобод тумани тўлиқлигича;
- Олмазор тумани тўлиқлигича;
Шайхонтоҳур туманининг:
- Ибн Сино мавзеси;
- Жарариқ мавзеси;
- Белтепа мавзеси;
- Ц-13, Ц-14, Ц-15 мавзелари;
Мирзо Улуғбек туманининг:
- Ц-1, Ц-2 мавзелари;
- Ҳамид Олимжон мавзеси.