Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ромитан туман бўлими томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказди.
Бошқармага қарашли Сув таъминоти ва канализация цехи ҳамда ҳудудий участкаларнинг товар-моддий бойликлар бўйича жавобгар шахслари Н.Б. ва Б.У.лар томонидан ўзининг ихтиёрида бўлган товар-моддий бойликларни сақлаш ва сарфлашда ички тартиб қоидаларига риоя қилмасдан, ишониб топширилган жами 297,8 млн сўмлик қувур ва иккиламчи қора металларни талон-торож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура UzNews.uz’га маълум қилди.
Ушбу ҳолатлар бўйича жавобгар шахс Н.Б. ва Б.У.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.