• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Туризм 20 августа 2020

Чорвоқ туристик зонасига олиб борадиган йўллардаги тирбандликлар бартараф этилади

Чорвоқ туристик зонасига Ғазалкент шаҳрини айланиб ўтиб олиб борувчи йўл ташкил қилинмоқда.

2185
0
Марат Наджибаев / UzNews.uz

Бугун, 20 август куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Фахриддин Давруков сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида Чорвоқ туристик зонасига ўтказилаётган қўшимча йўл ҳақида маълум қилди.  

– Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Ҳожикент сиҳатгоҳи ёнидан ўтган йўлнинг торлиги сабаб у ерда тирбандликлар юзага келмоқда, - дейди Фахриддин Давруков. – Сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида Чорвоқ туристик зонасига Ғазалкент шаҳрини айланиб ўтиб олиб борувчи йўл ташкил қилинмоқда. Бунда йўловчиларга Ғазалкент шаҳрига кирмасдан ўтиб кетиш имконияти яратилади.

Қайд этилишича, айни кунларда Ўзбекистон ҳукумати томонидан шу йўлни кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда.  

Бундан ташқари, сайёҳларнинг Чорвоқ, Чимён ва Амирсой ҳудудига чиқиб кетиш йўлида ҳосил бўлаётган тирбандликларни бартараф қилиш мақсадида Ғазалкент шаҳридаги кўприк ҳам замонавий талаблар асосида қайта таъмирланиб ишга туширилди.

2185
0