• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
20 августа 2020

Ўзбекистонда бир ярим ойдан сўнг COVID-19’дан даволанаётган беморлар сони 4 мингдан камайди

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 920 нафар бемор даволанмоқда.

1374
0
Иллюстрация / Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган статистикага кўра, кеча, 19 август куни мамлакатимизда 594 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 537 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, қолган 57 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган.  

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.

Кеча республиканинг 11 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 721 нафари соғайди. Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 37 112 нафар бемордан 32 944 нафари соғайиб чиқди. Шундай қилиб сўнгги 10 кун ичида юртимизда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 72 фоиздан 88 фоизга етди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 920 нафар бемордан 330 нафари оғир, 96 нафари эса ўта оғир аҳволда қолмоқда. Коронавирус инфекциясидан даволанаётганлар сони 2020 йил 8 июлидан бери 4 мингдан камаймай келаётган эди.

1374
0