• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 14 августа 2020

Футбол мутахассислари тайёрлайдиган янги коллежлар ташкил этилади

Олимпия захиралари мактаб-интернатлари негизида олимпия захиралари коллежлари ташкил этилади.

1364
0
ufa.uz

Ҳукуматнинг “Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари негизида олимпия захиралари коллежлари ташкил этилади. Ушбу коллежлар фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб йўлга қўйилади.

Қарорга кўра, мазкур коллежларда таълим жараёни икки босқичда: умумий ўрта таълим (VII-XI синфлар) ҳамда ўрта профессионал таълим (XI синфдан кейинги бир йиллик таълим) босқичларида амалга оширилади.

Шунингдек, ушбу коллежларда 2020/2021 ўқув йилидан футбол бўлимлари ташкил этилади ва уларда футбол бўйича мутахассислар (спортчилардан ташқари) тайёрланади.

Қарор билан Олимпия захиралари коллежига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга кўра, ўқувчилар коллежга 7-синфдан танлов асосида қабул қилинади.

Танлов касбий (ижодий) имтиҳонлар асосида икки босқичда: умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.

Коллеж битирувчиларига ўрта профессионал таълим босқичини тамомлаганлик тўғрисида бериладиган диплом келгусида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради.

1364
0