• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 14 августа 2020

Олий Мажлисга текширув ўтказиш ҳуқуқи берилди

2018 йилда юборилган 207 та парламент сўровига бошқа мансабдор шахслар томонидан имзоланган 120 та жавоб олинган.

1092
0
UzNews.uz

Қонун ҳужжатларига қонун ижодкорлиги ҳамда парламент назорати жараёнлари такомиллаштирилишига оид тузатишлар киритилди.

Унга кўра, янги механизм – парламент текшируви жорий этилади. Жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига дахл қилувчи, мамлакат хавфсизлиги асосларига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян фактларни ёки воқеаларни ўрганиш мақсадида парламент текшируви ўтказилади.

Қонунчилик палатаси ва Сенат томонидан парламент текшируви ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади (қўшма қарор қабул қилиниши ҳам мумкин) ҳамда уларнинг вакилларидан иборат Комиссия тузилади.

Шунингдек, қонунчилик палатаси ва Сенатга давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш ҳуқуқи берилди. Бу ҳукумат аъзоларига нисбатан белгиланган тартибга кўра амалга оширилади.

Парламент сўрови, сенаторнинг сўрови, Қонунчилик палатаси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатининг сўровига жавоб ким томонидан имзоланиши аниқлаштирилди. Жавобни ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, сўров тегишли масалалар юзасидан асосланган тушунтириш берилиши ёки ўз позициясини баён этиш талабини ифодалайди.

Маълумот учун, статистика бўйича кўпгина сўровларга манзили бўйича жавоб берилмаётганлиги тузатишлар киритишни тақозо этди. Масалан, 2018 йилда юборилган 207 та парламент сўровига бошқа мансабдор шахслар томонидан имзоланган 120 та жавоб олинган. 2019 йилда 175 та (72%) депутат сўровига тегишли органлар раҳбарларининг ўринбосарлари, 13 та (5%) сўровга – тобе ташкилотлар раҳбарлари, 2 та сўровга (1%) – бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахслари томонидан жавоб берилган.

1092
0