ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълум қилишича, бугун, 13 август куни Тошкент вақти билан 23:07 да (13.08.2020 йил, Гринвич бўйича 18:07 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 38,55 градус шимолий кенглик; 69,83 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,9. Чуқурлик 10 км.
Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 306 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Тошкент: 306 км, 2 балл.
Наманган: 314 км, 2 балл.
Aндижон: 328 км, 2 балл.
Фарғона: 264 км, 2 балл.
Гулистон: 234 км, 3 балл.
Жиззах: 244 км, 2 балл.
Самарқанд: 276 км, 2 балл.
Термиз: 268 км, 2 балл.
Қарши: 352 км, 2 балл.
Навоий: 419 км, 2 балл.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади.
Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.