• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
10 августа 2020

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 31 мингдан ошди

7 соат ичида қарийб 250та янги ҳолат қайд этилди.

1458
0
Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги 7 соат ичида янги аниқланган беморлар бўйича статистикани эълон қилди. 2020 йил 10 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 068 (+248) нафарни ташкил этмоқда. https://t.me/ssvuz/2537 

Янги касалланиш ҳолатларининг 116 нафари — Тошкент вилоятида, 106 нафари — Тошкент шаҳрида, 19 нафари — Самарқанд вилоятида ҳамда 7 нафари — Жиззах вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 63 ёшли Д.С. (эркак) ҳамда Қибрай туманида яшаган 80 ёшли Х.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтга қадар 22 559 (+517) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (72 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 8 311 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

1458
0