• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 7 августа 2020

Чилонзорда “ўзлари бехабар ишсизлар”га ажратилган 36,2 млн сўм “еб юборилди”

МФЙ раиси ва Бандликка кўмаклашиш маркази инспектори сохта ҳужжатлар тузиш орқали 26 нафар фуқарога "пул берган".

2212
0
UzNews

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “К.Х.” МФЙ раиси Н.Р. туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази инспектори А.Р. билан олдиндан тил бириктириб, марказга иш сўраб мурожаат қилмаган ва ишсизлар рўйхатига киритилмаган 26 нафар фуқароларни жамоат ишларига жалб этилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар тузиш орқали жами 36,2 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура UzNews.uz’га маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан маҳалла раиси Н.Р. ва марказ инспектори А.Р.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2212
0