Ҳозирда Ўзбекистонда бўлиб турган хорижий фуқароларнинг виза муддати автоматик равишда 1 ноябрга қадар узайтирилди. Бу ҳақда туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бунда хорижий мамлакатлар фуқароларига нисбатан ҳеч қандай чоралар кўрилмайди, жарима ундирилмайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва хорижий давлатлар ўртасидаги авиа ва автомобиль қатновлари 16 мартдан бошлаб тўхтатилган эди. Кейинчалик эса хорижий фуқароларнинг виза муддати 3 марта узайтирилган.