• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
25 июля 2020

Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган беморлар сони 9 мингдан ошди

Республикамизнинг яна 4 ҳудудида янги ҳолатлар аниқланди.

1947
0
Бектемир тумани ҳокимлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йил 25 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 19 653 (+293) нафарни ташкил этгани ҳақида хабар қилди.  

Янги касалланиш ҳолатларининг 242 нафари Тошкент шаҳрида, 36 нафари Сирдарё вилоятида, 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 10 472 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 074 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 138 нафари оғир, 40 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ССВ аввалроқ 25 июль куни ҳолатига дастлабки ўлим — қорақалпоғистонлик 37 ёшди беморнинг ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда мия шишидан вафот этганини тасдиқлаган эди.

1947
0