• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
24 июля 2020

Хитойдан 1300 та кислород концентратори олиб келинди — видео

Хитойдан 1300 та кислород концентратори, 20 та ПЗР синов аппарати ҳамда вирусга қарши дорилар олиб келинди.

1421
0
Скриншот

Ўзбекистонга Хитойдан 1300 та кислород концентратори, коронавирусни аниқлайдиган 20 та ПЗР синов аппарати ҳамда вирусга қарши дори воситалари олиб келинди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали лавҳасида маълум қилинди.

Қайд этилишича, ушбу жиҳозлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ихтиёрига топширилади. Вазирлик ҳудудлар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда уларни тақсимлайди.

Шунингдек, лавҳада бу дастлабки юк эканлиги, тез орада яна шунча тиббиёт аппаратлари, дори воситалари Ўзбекистонга олиб келиниши ҳам маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида кислород концентраторлари етишмаслигига эътибор қаратиб, шифохоналар қўшимча аппаратлар билан таъминланишини таъкидлаган эди.

1421
0