• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 21 июля 2020

Ўзбекистон Тожикистоннинг сув омборини таъмирлаш ва тиклаш учун 1,5 млрд сўм ажратди

Моддий-техник ресурслар қайтариб олмаслик шарти билан топширилади.

1706
0
president.uz

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 июлда қабул қилинган тегишли фармойишига асосан жорий йилда кузатилаётган сув танқислиги шароитида Сирдарё ҳавзасига боғланган майдонларидаги қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун Тожикистоннинг “Бахри Точик” сув омборидан қўшимча сув олинади. Бу ҳақда Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Фармойишга асосан, “Бахри Точик” сув омборидан қўшимча сув чиқаришни ташкил қилиш мақсадида Тожикистонга қуввати 500 л/с, сув чиқариш баландлиги 10 м бўлган 5 дона А50ГО-0,5/10 русумли насос агрегати, 20 дона ЭЦВ турдаги ҳар хил насослар ва бошқа моддий-техник ресурслар етказиб берилади. Шунингдек, насос станцияларини таъмирлаш-тиклаш харажатлари қоплаб берилади. Бу ишларни амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан 1,5 млрд. сўм маблағ ажратилади.

Ушбу моддий-техник ресурслар Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув ресурслари вазирлигининг тегишли ташкилотига қайтариб олмаслик шарти билан топширилади.

1706
0