• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Туризм 21 июля 2020

Ўзбекистон Россия билан авиарейслар сонини оширмоқчи. Янги лоукостер тузилиши мумкин

Икки давлат транспорт вазирликлари вакиллари соҳадаги ҳамкорликни муҳокама қилди.

2056
0
Uzbekistan Airways

Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг иккинчи йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда РФ Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Россия делегациясига Росавиация бошлиғи Александр Нерадко, ўзбекистонликларга транспорт вазири Элёр Ғаниев бошчилик қилган.

Видеоконференцалоқа режимида ўтказилган йиғилишда Ҳаво транспорти федераль агентлиги ва Фуқаролик авиацияси агентлиги ўртасида хавфсиз парвоз соҳасидаги ҳамкорлик бўйича келишувни имзолашга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. 

Унда икки давлат ўртасида рейслар сонини ошириш, шунингдек, йўловчи ва юк ташиш учун ҳамкорликда лоукостерни ташкил қилиш имкониятлари кўриб чиқилган.

2056
0