• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
20 июля 2020

Кун давомида қарийб 500та намуна олинган фуқароларда касаллик аниқланди

Карантин муассасаларида 63 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси қайд этилган. 

1350
0
Хоразм вилояти ҳокимлиги

2020 йил 20 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 314 (+165) нафарни ташкил этмоқда.

20 июль куни мамлакатимизда 562 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 63 нафари Карантин муассасаларида, 499 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон, Бухоро ҳамда Жиззах вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 184 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 17 314 нафар бемордан 9 463 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 55 фоизни ташкил этмоқда.

Ҳозирда уй карантинида 62 361 нафар, стационар карантинда эса 24 628 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

1350
0