• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 июля 2020

Тез ёрдам ходимларига бериладиган қўшимча тўловлар миқдори маълум бўлди

Ҳукумат қарори билан, тез ёрдам ходимларига бериладиган қўшимча тўловлар миқдори белгиланди.

1597
0
UzNews.uz

«Коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш чора-тадбирлари тўғрисида» ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 20 июлдан коронавирус эпидемияси даврида нормативга қўшимча равишда кечаю-кундуз навбатчилик қиладиган 1 нафар тиббиёт ходими ва 1 нафар ҳайдовчидан иборат ихчамлаштирилган мобиль тез тиббий ёрдам бригадалари ташкил этилади.

Шунингдек, кучайтирилган тартиб даврида ҳар ой якунига қадар барча тез тиббий ёрдам бригадаларида ишловчи ходимларнинг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига қуйидаги миқдорларда қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланади:

• врач ходимларга – 2,5 млн сўм;

• ўрта тиббиёт ходимларига – 1,5 млн сўм;

• ҳайдовчиларга – 1,0 млн сўм.

Қайд этилишича, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги эпидемиологик вазият, шунингдек, тез тиббий ёрдам хизматига кунлик чақириқлар сонидан келиб чиқиб ихчамлаштирилган мобиль тез ёрдам бригадаларининг вақтинчалик нормативлари тасдиқланади.

1597
0