• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
20 июля 2020

Коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходими олдиндан 40 фоиз тўловни олиши мумкин

Тегишли ташкилотлар шифокорлар тўловини нақд пулда беришга кўрсатма олди.

1315
0
АОКА

Бугун, 20 июль куни Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда. Мазкур сессия Ўзбекистондаги коронавирус билан боғлиқ вазиятни таҳлил қилишга ва қийин вазиятда қолган ватандошларимизга ёрдам бериш масалаларига бағишланади.

Тадбирда Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев, Санитария-эпидемиолгия назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов ва бошқа тегишли идора вакиллари қатнашдилар.

Халқаро пресс-клубнинг мазкур сессиясида Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бугунги кунда соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар ҳамда уларга берилаётган ечимлар хусусида тўхталди.

– Бугунги кунда карантин ҳудудларида фаолият олиб бораётган шифокорлар тўловсиз қолиб кетмайди. Бу жараёнда айрим техник ишлар бор экан, бунинг тагига етдик. Бугундан бошлаб ҳар бир шифокор ишини тугатдими тўловини олади. Агар хоҳласа, бу тўловнинг 40 фоизи олдиндан тўлов қилиб берилади. Пластик карталардаги пулни нақд кўринишга келтиришда муаммоларга учраши инобатга олиниб, давлат раҳбари Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги ва Марказий банкка шифокорлар тўловини нақд пулда бериш ҳақида ҳам кўрсатма берди.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ҳар бир муаммо эътиборсиз қолаётгани йўқ. Биз ҳозирга қадар 71 нафар ходим ўз пулларини ололмаганини аниқладик.  Бу шахсан менинг назоратим остида бўлади ва бугундан эътиборан бу масалада бирорта муаммо бўлмаслиги чоралари кўрилади. Бугун алоҳида телефон линясини очамиз. Унга тиббиёт ходимлари маош ва шунга ўхшаш муаммолари билан мурожаат қилишлари мумкин бўлади, - деди Беҳзод Мусаев.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида пандемия билан боғлиқ ҳолат ҳамда уни барқарорлаштириш бўйича ўтказган видеоселекторда бугундан бошлаб коронавирусга чалинган беморлар билан ишлаётган ҳар бир махсус шифохонада алоҳида тижорат банкининг кассалари ташкил қилиниб, шифокорларнинг 14 кунлик иш хақини жойида олиш тизими жорий этилиши маълум қилинди.

1315
0