• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
18 июля 2020

Тошкентда уй шароитида даволанаётган беморлар учун 300га яқин шифокор жалб қилинади

Тошкент шаҳридаги тиббиёт олий таълим муассасалари ва марказларининг 284 нафар ходими уй шароитида даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олади.

1678
0
Учтепа тумани ҳокимлиги

Бугун, 18 июль куни АОКА ҳузуридаги штабда Тошкент шаҳар ҳокими матбуот котиби Фурқат Маҳмудхўжаев иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда ҳокимлик томонидан пандемия шароитида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. 

Унга кўра, Тошкент шаҳрида тез тиббий ёрдам ва уй шароитида даволанаётган беморлар билан боғлиқ бир қатор муаммоларга ечим берилди. Жумладан, –

– фуқароларни безовта қилаётган ҳар бир ҳолат юзасидан тиббиёт муассасаларида “103” рақами узоқ банд бўлмаслиги учун иш режими қайта кўриб чиқилди. Яхши ишлаган операторларни рағбатлантириш тизими йўлга қўйилди (ҳар бир қабул қилинган ва сифатли қайта ишланган қўнғироқ учун 1500 сўм, яна 500 сўм - аъло муомала учун).

– тез ёрдам бригадаси 15 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда етиб бориши чоралари кўрилади. Яхши ишлаган бригадалар учун ҳам рағбатлантириш тизимини қўллади. (Анкета. Ҳар-бир аъло анкета учун 100 минг сўм). Қўшимча, 25 та “Дамас” русумли тез ёрдам машинаси етказиб берилди.

– Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги тиббиёт муассасаларидаги 423 та бўш иш ўринларини малакали мутахассислар билан зудлик билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

– Тошкент шаҳридаги 42 та касалхонага 70 мингта тиббий ниқоб, 70 мингта тиббий комбинезон, 150 мингта тиббий қўлқоп, 3 мингта тиббий кўзойнак, 5 мингта тиббий бош кийим, 200 минг бахилла – уларнинг 1 ҳафталик эҳтиёжи учун етказиб берилди.

– Тошкент шаҳридаги тиббиёт олий таълим муассасалари ва –марказларининг 284 нафар ходими уй шароитида даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олади.

1678
0