• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
16 июля 2020

COVID-19: Навбатдаги қурбон ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди

Гулистонлик 67 ёшли фуқаро икки томонлама пневмония оғир кечганлиги сабаб реанимацияда вафот этди.

1498
0
UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, Гулистон шаҳрида яшовчи 67 ёшли фуқаро А.А. (эркак) тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал, умумий ҳолсизлик сабабли COVID-19 инфекциясига намуна топширган.

5 июль куни унда COVID-19 тасдиқланган ва шу куни Тошкент шаҳридаги Ибн Сино номли 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.

12 июль куни эса фуқаро А.А. ўткир нафас етишмовчилиги ҳисобига реанимация бўлимига ўтказилган.

Бироқ беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўтказилган реанимацион чораларларга қарамай, икки томонлама пневмония оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги сабабли ўлим ҳолати қайд этилган.

1498
0