• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 июля 2020

ОАВга дронлардан фойдаланишга рухсат берилади

Янги таҳрирдаги “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди.

1471
0
compel.ru

“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси эълон қилинди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги муаллифлигидаги мазкур Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси оммавий ахборот воситаларининг фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Ушбу ҳужжат лойиҳасида ОАВга учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишга ҳам рухсат берилиб, ундан фойдаланиш тартиблари белгилаб берилмоқда.

Унга кўра, оммавий ахборот воситалари фото- ва видеоматериалларни тайёрлаш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда рухсатнома олиш орқали тегишли давлат органи томонидан белгилаб берилган ҳудудларда, қирқ метргача бўлган баландликда, вазни уч килограммдан зиёд бўлмаган учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиши мумкин.

1471
0