• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 12 июля 2020

Ҳаж ва умра масаласида тарқалаётган хабарларга аниқлик киритилди

Дин ишлари бўйича қўмита ўзбекистонликларни ҳаж ва умра масаласида турли фирибгарлик ҳолатларидан огоҳликка чақирди.

1799
0
nampravda.uz

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ижтимоий тармоқларда Саудия Арабистони ҳажга рўйхатдан ўтказишни бошлагани ҳақидаги хабарларга аниқлик киритди.

Маълум қилинишича, Саудия Арабистони ҳукумати қарори билан бу йилги ҳаж мавсуми фақат Саудия Арабистони фуқаролари ва Саудия ичида яшаётган чет эл фуқаролари учун чекланган миқдорда ташкил этилмоқда. 

Хорижий мамлакатлардан эса зиёратчилар бу йил қабул қилинмайди. 

Саудия Арабистонига халқаро авиарейслар тўхтатилган. 

Ҳаж-2020 мавсумига онлайн рўйхатдан ўтиш фақат Саудия аҳолиси ва Саудияда бўлиб турган чет эл фуқаролари учун ташкил этилмоқда.  

1799
0