• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
9 июля 2020

COVID-19: Кун мобайнидаги 6-ўлим ҳолати ҳақида маълум қилинди

Сурхондарёда 35 ёшли эркак бемор ҳам ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган. 

786
0

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, Сурхондарё вилояти Музработ туманида яшовчи 35 ёшли С.С. (эркак) жорий йил 28 июнь куни томоғида оғриқ сезган, нафас йўллари яллиғланган. Аммо ҳеч кимга мурожаат қилмай, уйида ўзича даволанган.

2 июль куни соғлиғи ёмонлашавергач, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Унда “COVID-19” тасдиқланган ва вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Унга “COVID-19” оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик икки томонлама пневмония оғир кечиши, ўткир нафас, юрак қон-томир етишмовчилиги асорати билан кечган. Шунингдек, қандли диабет, семизлик ва сурункали пиелонефрит каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган. 

Шифохонада беморни даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган бўлса-да, унинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.

786
0