• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
9 июля 2020

Ўзбекистонда СOVID-19 билан касалланган хорижий давлат фуқароси вафот этди

Афғонистон давлати фуқароси ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

1660
0
UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, Афғонистон давлати фуқароси 40 ёшли М.Ҳ.ни 2-3 кун давомида йўтал ва тана ҳарорати кўтарилиши безовта қилган.

21 июнь куни тез тиббий ёрдам чақиртирилиб, Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

Беморга СOVID-19, икки томонлама пневмониянинг ўта оғир кечиши, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, юрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

Қайд этилишича, шифохонада бемор бир неча марта мутахассислар томонидан онлайн консультация қилинган, даволаш жараёни уларнинг тавсияси асосида олиб борилган.

Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.

1660
0