• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 6 июля 2020

Бир ойда мамлакат банк кассаларидаги нақд пул айланмаси миқдори ҳақида маълум қилинди

Марказий банк тарқатган маълумотларга кўра, жорий йил июнь ойида мамлакат банк кассаларига нақд пул тушуми 14,6 трлн. сўмни ташкил қилди.

1575
0
UzNews.uz

Марказий банк томонидан 2020 йил апрель-июнь ойлари учун "Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ" тайёрланди. Марказий банк Матбуот хизмати хабар берди.

2020 йил апрель-июнь ойларида банк тизимида нақд пуллар айланмаси мамлакатда коронавирус пандемияси шароитида юзага келган ижтимоий-иқтисодий жараёнлар таъсирида шаклланди.

Мазкур шарҳга кўра, апрель ойида банклар кассаларига нақд пул тушумининг март ойига нисбатан қарийб 41 фоизга камайиши кузатилган бўлса, июнь ойида апрелга нисбатан 85 фоизга кўпайиб, 14,6 трлн. сўмни ташкил этди. 

“Бироқ, июнь ойидаги кўрсаткич карантин шароитидан олдинги даврдаги ҳолатдан (жорий йил январда – 15,8 трлн. сўм) бироз камлигича қолмоқда. Шунингдек, бу кўрсаткич эпидемиологик ҳолатнинг яхшиланиши ва карантин талабларининг юмшатилиши ортидан кейинги ойларда ижобий томонга ўзгаришини кутиш мумкин”, дейилади Марказий банкнинг "Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ"ида.

Шунингдек, 2020 йилнинг апрель ойида банклар кассалари (шу жумладан, банкоматлар) орқали нақдлаштирилган пуллар март ойига нисбатан 35 фоизга камайиши кузатилган бўлса, июнь ойида бу кўрсаткич апрель ойига нисбатан 53 фоизга кўпайиб, 14,8 трлн. сўмни ташкил этди.

1575
0