Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, 1 июль куни пойтахтда 65 ёшли В.М. ўта оғир аҳволда Ибн Сино номидаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилиб, сунъий нафас олиш аппаратига уланган.
Унга гипертония касаллиги, атеросклероз, бош мияда қон айланишининг ўткир бузилишининг иккинчи бор қайталаниши, геморрагик инсульт ташхиси қўйилган.
Беморга мутахассислар ва республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари томонидан консилиумлар ўтказилиб, доимий назорат таъминланган.
3 июль куни шифокорлар томонидан стандарт асосида кўрсатилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этган.