20 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6153 (+34) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 3 таси Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 13 таси Хоразм вилоятида (шундан 12 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар , 1 таси аҳоли орасида), 9 таси Тошкент шаҳрида (шундан 5 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар , 4 таси аҳоли орасида), 4 таси Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 таси Тошкент вилоятида (шундан 1 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 таси аҳоли орасида), 2 таси эса Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Умумий ҳисобда бугун мамлакатимизда қайд этилган 207 та ҳолатдан 179 таси Карантин муассасаларида, 19 таси аҳоли орасида (шундан 13 таси Тошкент шаҳрида, 4 таси Тошкент вилоятида, 1 таси Сурхондарё ҳамда яна 1 таси Хоразм вилоятида), қолган 9 таси эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 6153 нафар бемордан 4290 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 69 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда мамлакатимизнинг ўнта худудидаги шифохоналарида даволанаётган 1844 нафар бемордан 14 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.