• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
17 июня 2020

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 5600 дан ошди

ССВ коронавирус инфекцияси билан касалланганлик бўйича яна 77 та ҳолат аниқланганини хабар қилди.

2261
0
Uzbekistan Airports

17 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5638 (+77) нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 73 таси Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 таси Бухоро вилоятида (шундан беморларнинг 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 3 нафари аҳоли орасида) қайд этилган.

Айни пайтда юртимизда 4096 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди. 

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1523 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

2261
0