Тошкентдаги MEDIAPARK дўконлари тармоғида Apple маҳсулотлари тақдим этилган илк ажратилган зона очилди.
Ушбу зона MEDIAPARK Қоратош филиалида жойлашган бўлиб, ҳар бир киши ўзи учун керакли қурилмани топа оладиган 100 квадрат метрли шоурумга эга.
Асосий янгиликлардан бири бу, дўконда консультация, маҳсулот билан танишиш ва ўрганиш учун махсус секция бор, у ерда ҳар бир харидор Американинг етакчи корпорациясига тегишли янги маҳсулотларни синаб кўриши ҳамда ўзини қизиқтирган саволларни бериб, Apple қурилмасини созлаб олиши мумкин.
Дўконда ҳар қандай дидга тўғри келадиган энг илғор Apple техникасини топасиз — iPad Air'дан бошлаб, iPad Pro ва iPhone 11 Pro ультра ингичка iMac ва MacBook Pro Retina'гача.
Истаган ҳар бир киши компания маҳсулотларини кўриши ва танишиши, консультация олиши ва маҳсулотлар характеристикасини солиштириб кўриши мумкин.
Apple расмий дилерларига бўлган асосий талаблардан бири - бу фақатгина сертификатлаштирилган маҳсулотларни сотиш.
Шунингдек, расмий Apple маҳсулотларига эга кишилар кафолат муддати давомида бепул техник хизмат олиш ҳуқуқига эга.
MEDIAPARK Қоратош манзили: Тошкент шаҳри, Қоратош кўчаси, 11А.
Мўлжал: Ўзбекистон банклари ассоциацияси.
Facebook: fb.com/mediapark.uz
Instagram: @mediapark_uzb
Telegram: t.me/mediapark_uzb
Реклама ҳуқуқлари асосида