• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
6 июня 2020

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони бўйича маълумотлар янгиланди

Инфекция яна 42 нафар фуқарода аниқланди, шу жумладан Тошкентда, Хоразм ва Наманган вилоятларида аҳоли орасида ҳам.

1944
0
UzNews.uz

6 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган кишилар сони 4064 (+42) нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, касалланган кишиларнинг 24 нафари карантин марказларида аниқланган.

Яна 12 нафар фуқаро эса Тошкентда (3), Хоразм (3) ва Наманган (6) вилоятларида аҳоли орасида қайд этилган.

Инфекция Тошкент вилоятига хориждан чегара пост орқали кириб келган 2 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида ҳам тасдиқланган.

Касалланган кишилар билан мулоқотда бўлиб, инфекциясини юқтириб олган яна 4 нафар фуқаро эса Сирдарё вилоятида аниқланган.

1944
0