• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
28 мая 2020

Бир кун мобайнида юртимизда COVID-19 билан касалланганлик бўйича 75 та ҳолат қайд этилди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 3444 нафарни ташкил этмоқда.

1528
0
UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, коронавирус инфекцияси яна 7 нафар кишида аниқланган.

Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган 75 ҳолатнинг 48 нафари Карантин марказидан, 6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 21 нафари (Тошкент шаҳри 16, Самарқанд вилояти 4, Тошкент вилояти 1) эса аҳоли орасидан аниқланди.

Жумладан, янги 7 та касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасидан аниқланган. Шунингдек, шу йилнинг 26 майида Қозоғистондан Тошкент вилоятидаги чегара пости орқали кириб келган 4 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида тасдиқланган.

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 736 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 5 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

1528
0