• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
27 мая 2020

Бухоро вилоятида бир оиланинг 7 нафар аъзоси коронавирус билан касалланди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлик бўйича яна 14 та янги ҳолат аниқланди.

1969
0
Мудофаа вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, коронавирус инфекцияси яна 14 нафар кишида аниқланиб, 27 май соат 23:30 ҳолатига кўра, касалланганлар сони 3369 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 7 таси Бухоро вилоятида аҳоли орасида (Шофиркон туманидаги битта оила аъзолари) аниқланган. Мазкур ҳолат ушбу вилоятга коронавирус инфекцияси қайтганини кўрсатмоқда. 

Шунингдек, 5 та ҳолат Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган. 2 таси эса Тошкент вилоятидан (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, яна 1 нафари аҳоли орасидан аниқланган).

ССВ маълумотига кўра, ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 687 нафар бемордан 1 нафари ўта оғир аҳволда, 3 нафари эса оғир аҳволда.

1969
0