Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, коронавирус инфекцияси яна 16 нафар кишида аниқланган.
COVID-19 аниқланган кишиларнинг 4 нафари Қорақалпоғистондан, уларнинг 3 нафари хориждан келган халқаро юк ташувчи автомобиль ҳайдовчилари, 1 нафари эса чегара божхона пости ходими.
Яна бешта ҳолат эса Самарқанд вилоятида аниқланган. Касалланган фуқароларнинг 4 нафари касалликка чалинган кишилар билан мулоқотда бўлган. 1 нафари эса аҳоли орасидан аниқланган.
Яна битта ҳолат Тошкент вилоятида чегара божхона пости ходимида аниқланган. Касалланиш ҳолатларининг қолган олтитаси карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилган.
25 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган кишилар сони 3180 нафарни ташкил қилмоқда.