Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, коронавирус инфекцияси яна 12 нафар фуқарода аниқланган.
Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 5 нафари хориждан келган шахслар орасидан қайд этилди.
20 май соат 22:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2939 нафарни ташкил қилмоқда.