• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 14 мая 2020

Мирзо-Улуғбек туманидаги маҳаллаларнинг бирида карантин тартиби кучайтирилди

Бу коронавирус инфекцияси билан касалланган фуқаролар ва улар билан мулоқотда бўлган кишиларнинг сони бирданига ошиб кетгани билан боғлиқ.

1981
0
Мудофаа вазирлиги

Мирзо-Улуғбек туманидаги "Улуғбек" МФЙ ҳудудида COVID-19 билан касалланган ва улар билан мулоқотда бўлган фуқаролар сони кескин ошиб бораётганлиги сабабли карантин қоидалари кучайтирилди. Бу ҳақда туман ҳокимияти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, маҳалла ҳудудидаги барча кириш ва чиқиш йўллари блок постлари ташкил этилган ҳолда тўлиқ ёпилган. Ушбу ҳудудда туни-кун навбатчилик ташкил этилиб, қатъий назоратга олинган.

"Фуқароларнинг карантин даврида уйдан фақатгина дори воситалари, зарур озиқ-овқат маҳсулотлари хариди учун тиббий ниқоб ва шахсий гигиена ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда чиқишларига рухсат этилади", — дейилади хабарда.

"Улуғбек" маҳалласи ҳудудида аҳоли талабидан келиб чиққан ҳолда, арзонлаштирилган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилади.

1981
0