• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 2 мая 2020

70 мингга яқин аҳоли эвакуация қилинди, 56 нафар фуқаро турли жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди

ФВВ Сирдарё вилоятида юз берган сув тошқини оқибатлари бўйича қўшимча маълумотларни эълон қилди.

2165
0
Telegram

Аввал хабар қилинганидек, жума куни тахминан соат 17:00 атрофида сув омборидан сув оқиши тўхтаган эди. Кейин ушбу фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этишнинг навбатдаги босқичи бошланди. Айни пайтда тўғоннинг бузилиши жойида қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари давом этмоқда.

“Сардоба сув омбори яқинида истиқомат қилувчи 70 мингга яқин фуқаро зудлик билан хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди ва Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги махсус тайёрланган муассасаларга жойлаштирилди”, – деди Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи Мурод Содиқов.

Бундан ташқари, зарурат туғилган ҳолда яна 1000 кишига хизмат кўрсатиладиган захира жойларини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, эвакуация қилинган одамларга кўмак кўрсатиш ташкил этилди: улар иссиқ овқат, дори-дармонлар, ухлаш ва дам олиш жойлари билан таъминланди.

“Мавжуд эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, барча ишлар санитария меъёрларига мувофиқ амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, эвакуация қилинганларнинг рўйхати тузилди. Рўйхат шакллантирилиши мобайнида жабрланганлар ҳақида маълумотлар аниқланди: 56 нафар фуқаро турли хил тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди. Умумий ҳисобда 17,3 минг киши тиббий кўрикдан ўтказилди », – деди вазирлик вакили.

Сув тошқини оқибатларини бартараф этиш Президент Шавкат Мирзиёевнинг шахсий назорати остида.

2165
0