• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 12 марта 2020

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам юборади

Эрон Ислом Республикасига инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисида ҳукумат фармойиши қабул қилинди.

1947
0
russian.news.cn

Фармойишга кўра, Эрон Ислом Республикаси ҳукуматининг коронавирус касаллиги тарқалишини бартараф этиш учун зарур буюм ва воситалар билан таъминлашда ёрдам кўрсатиш юзасидан мурожаатини қўллаб-қувватлаш, ушбу инфекцияга қарши курашиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш мақсадида Эронга гуманитар ёрдам юборилади, дейилади Адлия вазирлигининг хабарида.

Гуманитар юк таркибига бир марталик стерил тиббий қўлқоплар, ҳимоя қилувчи комбинезон, махсус тиббий форма, тиббий ниқоблар, тиббий дока, тиббий спирт, гигиеник гель ва “Rutan” таблеткалари киради.

Инсонпарварлик юкини кузатиб бориш ва топшириш учун Эронга фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари бошчилигида Ўзбекистон делегацияси юборилади.

1947
0