Ўзгидромет маълумотларига кўра, эртага 8 февраль куни Ўзбекистон ҳудудига хорижий жанубий туманлардан жуда илиқ ҳаво оқими киришда давом этади.
Ўзбекистон ҳудудида аввалгидек ҳаво очиқ, ҳарорат +17…+20 даража бўлади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 10-12 даражага юқоридир. Айрим жойларда шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда, шиддат билан эсганда шамол тезлиги секундига 23-28 метргача етиши мумкин.
Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудига Ўрта ер денгизи устида шаклланган циклон киришни бошлайди. Республика бўйлаб шамолли об-ҳаво сақланиб туради, ҳамма жойда булутлилик ортади.
Шимоли-ғарбий туманлар ва чўлли ҳудудларда айрим жойларга ёмғир ёғади. Марказий ва жанубий туманлар, шунингдек, Тошкентда кечга яқин кучсиз ёмғир ёғиши кутилмоқда. Фарғона водийси вилоятларида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади.
Ҳаво ҳарорати кечаси +4…+7 даража, кундузи +14…+17 даража, айрим жойларда ҳарорат +20 даражагача бўлади. Фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида кундузги ҳарорат кескин пасайиб, +3…+8 даража атрофида бўлади.