Ўзгидромет хабарига кўра, дам олиш кунлари республикага Туркманистон ҳудудидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво оқими киради. Бутун республика бўйлаб жуда илиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Фақат республиканинг шимолий туманларида якшанба куни кечга бориб об-ҳаво ўзгаради, булутлар кўпайиб жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 0…+5 даража, кундузи +10…+15 даража бўлади, бу ҳарорат шу куннинг ўртача кўп йиллик қийматларидан 4-6 даражага юқори.