Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизматининг хабар беришича, янги йил байрамини ташкил етиш муносабати билан, 2019 йилнинг 23 декабридан 2020 йилнинг 10 январига қадар Тошкентдаги айрим кўчалар қисман ёпилади:
- Буюк Турон кўчасининг Aлишер Навоий шоҳ кўчасидан Матбуотчилар кўчасигача бўлган қисми;
- Мустақиллик шоҳ кўчасининг Aлишер Навоий шоҳ кўчасидан Матбуотчилар кўчасигача бўлган қисми;
- Истиқлол кўчасининг Aмир Темур шоҳ кўчасидан Буюк Турон кўчасигача бўлган қисми;
- Зарафшон кўчасининг Мустақиллик шоҳ кўчасидан Истиқлол кўчасигача бўлган қисми.
Ҳокимият келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.