• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 16 декабря 2019

Cobalt автомобили Tico билан тўқнашиб кетди — тўрт нафар киши ҳалок бўлган

ЙТҲ оқибатида Tico автомобилининг йўловчилари касалхонага олиб борилиб, кейинчалик ўша ерда вафот этишган.

2200
0
tergov.uz

15 декабрь куни тахминан соат 23:30да 32 ёшли М.М. Cobalt русумли машинасини Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманидаги йўлда ҳайдаб кетаётганида, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 43 ёшли Н.С. бошқарувидаги Tico русумли автомашинанинг орқа томонига урилиб кетган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар бермоқда.

Оқибатда, Tico автомобили йўловчилари 43 ёшли Ў.А., 42 ёшли Б.Ж., 41 ёшли Д.Ю. ва 17 ёшли Ё.Р.лар оғир тан жароҳати олиб, Янгиариқ туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, уларнинг барчаси шифохонада вафот этишган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а”банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жинояти иши қўзғатилган.

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2200
0