• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 ноября 2019

Тошкент ҳокими қачон ва кимга таҳдид қилгани маълум бўлди

Ҳақорат ва таҳдидлардан иборат аудиоёзув жорий йилнинг август ойида Kun.uz мухбирлари томонидан ёзиб олинган.

5841
0
xs.uz

Олдинроқ пойтахт ҳокимининг журналистларга нисбатан ҳақорат ва таҳдидлари ёзиб олинган аудиоёзувни чоп этган эдик.

Kun.uz нашрининг хабар беришича, мазкур аудиоёзувда Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев сайт мухбирларига таҳдид қилган.

Бу таҳдидлар шаҳар ҳокимидан Олмазор тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари Абдурасул Ваҳобов билан боғлиқ воқеанинг эртасига Kun.uz мухбирлари Раҳматилла Исроилов, Шерзод Эгамбердиев ва Баҳодир Аҳмедов ҳоким қабулида бўлган чоғда янграган, деб хабар қилинмоқда.

Ўша куни Тошкент шаҳар ҳокими А.Ваҳобов ва мухбирларни ўз ҳузурига чорлаб, яраштирмоқчи, ўртадаги тушунмовчиликни ҳал қилмоқчи бўлган. Томонлар муроса қила олмагач, учрашув таҳдидли «тарбиявий соат»га айланиб кетган.

Таҳририят ҳоким билан учрашув вақтидаги аудиоёзувни Ваҳобов ва Kun.uz ўртасидаги низоли вазият қасд олишга айланиб кетмаслиги ҳамда шаҳар ҳокимининг обрў-эътиборига путур етказмаслик учун оммага ошкор қилиш фикридан воз кечган эди.

“16 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда шу воқеага оид аудиоёзув тарқалишига эса таҳририятнинг алоқаси йўқ”, −деб ёзади Kun.uz нашри.

Шунингдек, тўлиқ форматдаги аудиоёзувлар Kun.uz таҳририятида мавжуд бўлиб, белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Бош прокуратурага тақдим этилиши мумкин.

5841
0