• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 11 октября 2019

Тошкент аэропортида бир эркак қуйма тиллаларни оғзига солиб олиб ўтмоқчи бўлди

Фуқародан олиб қўйилган 2 дона қуйма тилла бўлакларининг умумий қиймати 70 миллион сўмдан ортиқни ташкил этди.

2297
0
customs.uz

Куни кеча “Тошкент” халқаро аэропорти божхоначилари томонидан хорижга учиб кетиш мақсадида “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган фуқаро М.А.нинг хатти-ҳаракатларидан шубҳаланиб, уни тезкор кузатувга олишган. Бу ҳақида Давлат божхона қўмитасининг матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Шундан сўнг ушбу фуқаро замонавий сканер қурилмаси ёрдамида холислар иштирокида текширувдан ўтказилганда унинг қинғир режаси фош бўлган.

Текшириш натижасида аниқланишича, ушбу шахс ўз оғиз бўшлиғига умумий вазни 213 граммни ташкил этувчи 2 дона қуйма тилла бўлакларини солиб, хорижга учиб кетишни режалаштирган. Олтинларнинг умумий қиймати 70 миллион сўмдан ортиқни ташкил этди.

Қуйма тилла бўлаклари ашёвий далил сифатида олингани хабар қилинмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

2297
0