• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 16 августа 2019

“Ўзбекистон почтаси” АЖ ижтимоий тармоқлардаги фирибгарлик ҳақида огоҳлантирмоқда

Компания интернетда тарқалаётган смартфон ютиб олиш ҳақидаги маълумотлар ёлғон эканлигини маълум қилди.

2684
0
UzNews.uz

Айни вақтда “Ўзбекистон почтаси” АЖ номидан баъзи ижтимоий тармоқлар ва Telegram мессенжерида Samsung Galaxy S10 мобиль телефонини ютиб олиш имконияти мавжудлиги борасида амалга оширилаётган акция ҳақида спам-хабар тарқатилмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Совринни олиш учун иштирокчиларга 18 000 сўм миқдоридаги етказиб бериш тўловини амалга ошириш таклиф этилмоқда.

Шу сабабли "Ўзбекистон почтаси" АЖ ҳеч қандай промоакцияларни ўтказмаётгани ва тарқатилган маълумотлар ҳақиқатдан йироқ эканлигини маълум қилган.

"Ушбу фирибгарликдан эҳтиёт бўлишингизни, ўз шахсий маълумотларингизни, шу жумладан, пластик картангиз маълумотларини ҳеч кимга бермасликни, шунингдек, карталарга, интернет-ҳамёнларга ёки бошқа йўл билан олдиндан тўловни ўтказмасликни сўраймиз", - дея қайд этилган хабарда.

2684
0