• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 20 июня 2019

Элмира Боситхонова Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасига раҳбарлик қилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Элмира Боситхоновани Бош вазир ўринбосари - Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига маъқуллади.

3526
0
ХПК

Бугун, 20 июнь куни Тошкентда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар қатор ташкилий масалаларни кўриб чиқишди.

Хусусан, депутатлар Боситхонова Элмира Иркиновнани Бош вазир ўринбосари - Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига маъқуллашди. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг Telegram каналида хабар берилди.

Эслатиб ўтамиз, Элмира Боситхонова 2011-2016 йилларда  Бош вазир ўринбосари - Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган. 2016 йилнинг 12 декабридан буён Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Айни вақтда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасига Танзила Норбоева раислик қилмоқда.

3526
0