• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 13 июня 2019

Шавкат Мирзиёев ва Сооронбай Жээнбеков ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар

Шавкат Мирзиёев Бишкек шаҳрида Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашди.

2072
0
president.uz

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Қирғизистон Президентини Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги муваффақиятли раислиги билан табриклаб, кўрсатилаётган самимий қабул учун миннатдорлик билдирди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Президентлар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликка доир ва минтақавий аҳамиятга эга масалалар кўриб чиқилди.

Томонлар кўп қиррали шерикликни кенгайтиришга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

2072
0