• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 30 мая 2019

Қурилиш ҳавозалари қулаб кетиши натижасида 4 нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

Жароҳат олган Ўзбекистон фуқаролари эвакуация қилиниб, Санкт-Петербургнинг клиник шифохоналарига ётқизилган.

2665
0
rbc.ru

27 май куни Ленинград вилояти Приозеро туманидаги қурилиш жойида ҳавозалар қулаб кетиши натижасида 7та одам,  жумладан 4 нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.

1987 йилда туғилган Ҳасанов Ғанишер Ташмаматович ва 1970 йилда туғилган Қосимов Сами Ҳамидович Ленинград вилояти клиник касалхонасига махсус вертолётда етказилган. 1992 йилда туғилган Шамаматов Фазлиддин Мирзараимович ҳам шу касалхонага жойлаштирилган.

1983 йилда туғилган Абдураҳманов Мансур Всеволожск туманлараро клиник касалхонасига ётқизилган.

Бош консулхона Ленинград вилоятининг тегишли органлари билан алоқа ўрнатиб, мазкур вазиятни ўз назоратига олган.

2665
0