• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 28 мая 2019

Марказий банк раисининг ўринбосари тайинланди

Президент фармони билан Ўзбекистон Марказий банки раисининг ўринбосари тайинланди.

4351
0
МБ

Президентининг 2019 йил 27 майдаги фармонига мувофиқ Абдугафаров Илхомжон Абдухалилович Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Абдугафаров И. А. 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 1995 йилда Тошкент Давлат университетини, 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Кибернетика институти аспирантурасини тамомлаган. Амалий математика мутахассислигига эга. Шунингдек техника фанлар номзоди ҳисобланади.

Бунга қадар, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов тизимлари ва ахборот технологиялари департаменти директори лавозимида ишлаб келган.

4351
0