• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 27 марта 2019

Тошкент вилоятида бир оиланинг 4 нафар аъзоси тириклайин ёниб кетди

27 март куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди.

2586
0
dyxx.uz

27 март куни соат 00:29да Тошкент вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг Куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Чирчиқ шаҳри «Бобур» МФЙ Машар кўчасидаги 17-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига зудликда 6 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғин ўчириш бўлинмалари соат 00:39да кўрсатилган манзилга етиб борган вақтида уй очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 01:20да қуршаб олиниб, соат 01:58да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида 200 кв.метр майдонда 17-уйнинг томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган (уйнинг 100 кв.метр майдони сақлаб қолинган).

Ёнғин жараёнида шу уйда яшаган 8 нафар оила аъзоларидан 4 нафари яъни, 33 ёшлик фуқаро Б.Р, унинг рафиқаси ҳамда икки нафар 8 ва 12 ёшдаги фарзандлари вафот этган.

Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

2586
0