Президент Шавкат Мирзиёев Абу-Даби шаҳрида мамлакатимиз делегацияси учун ажратилган қароргоҳда Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаённи қабул қилди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Учрашувда жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинган. Бу борада ўзаро тажриба алмашиш, делегациялар ташрифини ташкил этиш юзасидан келишувларга эришилган.