Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар П.Г. ва Г.П.лар ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Бош прокуратура хабарига кўра, Мирзо Улуғбек тумани, А.Югнакий мавзесида ота-она ўз фарзандини фуқаро Н.И.га сотишга уринган.
Мазкур ҳолат юзасидан П.Г. ва Г.П.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.